Маҳмудхўжа Беҳбудий 1875-йил 20-январда Самарқанд яқинидаги Сиёб волостининг Бахшитепа қишлоғида имом-хатиб Беҳбудхўжа Солиҳхўжа ўғли хонадонида туғилган. Отаси Аҳмад Яссавий авлодидан. Отасининг буваси Ниёзхўжанинг асли келиб чиқиши урганчлик бўлиб, Самарқандга ХВИИИ аср охирида, амир Шоҳмурод ҳукмронлик даврида кўчиб келган. 1868-йилда рус аскарлари Самарқандга бостириб киргандан кейин отаси Беҳбудхўжа оиласини олиб Бахшитепа қишлоғига кўчиб ўтган ва шу қишлоқда имомлик қилган. Беҳбудийнинг онаси еса муфтий Одил Мансур ўғлининг синглиси бўлган.
Беҳбудий дастлаб отасидан Қуръон илмини ўрганган, кейинчалик 6-7 ёшларида тоғаси Муҳаммад Сиддиқ қўлида ўқиб, савод чиқарган. 15ёшида бошқа бир тоғаси Мулла Одил ўзи мударрислик қилган мадрасада ўқитиб таълим берган
Беҳбудийлар оиласи маърифатпарвар ва зиёли бўлган. Икки синглиси ҳам ўқиб, таҳсил олган. Қуръонни яхши билган. Катта синглиси Ҳуринисо „қорибегим“ унвонига ега бўлган. 1893-йилда онаси, 1894-йилда отаси вафот етган.
Беҳбудий 18 ёшида Чашмаи об волостида қози вазифасида ишлаган тоғаси Муҳаммад Сиддиқ қўл остида мирзалик қилган. Тоғаси олдида икки йил ишлагач, мирзалик фаолиятини Кобуд волости қозиси Мулла Зубайр Яхшибой ўғли қўлида давом еттиради. Чунки бу пайтда тоғаси қозиликдан бўшатилган. Мирза ва қозилик билан шуғулланиб, сўнг Жомбойда муфтийлик даражасига кўтарилган. Беҳбудий Кабут бўлисида 10 десятина йерга егалик қилган. Ўзига тўқ ва бадавлат кишидир.
Беҳбудий 1899–1900-йилларда бухоролик дўсти Ҳожи Бақо билан бирга Макка ва Мадинада ҳаж сафарига отланган. Шу сабабли Россия, Арабистон, Миср, Туркияни кезиб чиққан. Сафар жараёнида саёҳатнинг ҳар қандай тури – пойезд, кема, отда ва пиёда юриб дунё кезган. Саёҳат давомида янги мактаб (усули жадид) очиш фикри мустаҳкамланиб борди. 1914-йили иккинчи марта ҳаж сафари чоғида Шом, Қуддус, Одесса, Истанбул ва бошқа шаҳарларни кезган. Ўз саёҳати давридаги хотираларини Самарқандда нашр етилаётган Ойна журналининг таҳририятига юбориб турган.
1903–1904-йилларда Москва, Петербург, Оренбург, Қозон ва Қримда бўлган. Маориф соҳасида Россия ва татар арбоблари тажрибасини ўрганган.
Мухаматдинов Асаматдийин