
Буюк алломалардан бири — машҳур муҳаддис (ҳадис илми олими) Абу Исо Муҳаммад ат-Термизийнинг тўлиқ исми Абу Исо Муҳаммад ибн Савра ибн Мусо ибн ад-Даҳҳок ас-Сулламий (умрининг охирларида кўзи ожиз бўлиб қолганлигидан ад-Дарийр тахаллуси билан ҳам аталган) ат-Термизий бўлиб, у ҳижрий ҳисобда 209 (милодий 824) йилда Термизда, унча бадавлат бўлмаган оилада таваллуд топди. Унинг ёшлик йиллари Термиз шаҳрида ўтиб, дастлабки маълумотни ҳам шу шаҳарда олган. Болалигидан ўта зийраклиги, ёдлаш қобилиятининг кучлилиги ва ноёб қобилияти билан ўз тенгқурларидан ажралиб турган ат-Термизий диний ва дунёвий фанларни, айниқса, ҳадис илмини алоҳида қизиқиш билан егаллаган ва бу борадаги ўз билимларини муттасил ошириш учун кўпгина Шарқ мамлакатларини зиёрат қилган. Жумладан, у узоқ йиллар Ироқда, Исфаҳон, Хуросон, Макка ва Мадинада яшаган.
Имом Термизийнинг ёзган асарлари жуда кўп, лекин улар ичида енг таниқлиси ва шоҳ асари "Сунани Термизийдир". Муҳаддис китобларини 51 та мавзуга бўлганлар. Мавзулар ичидаги жами боблар сони 2231 тани ташкил қилади. Ҳадислар сони еса 3956 тадир. Турли хил нусхалар еътиборидан фарқланиши мумкин. Имом Термизий бу китобдаги услублари биринчи ҳадисни келтирадилар кейин фиқҳий ҳукмга алоқадор масалаларни келтириб, олимларнинг шу борасида қандай ёъл тутганини ҳам ёритиб ўтадилар. Қолаверса ўша ҳадисга саҳиҳ, ҳасан, заиф деб даражасини ва бошқа ровийлар ривоят қилган ёълларини ҳам келтирган. Бу услублари орқали устозлари Имом Бухорийнинг ҳадиснинг фиқҳини баён қилиш ёълини тутган.
"Сунани Термизий" — 6 та ишончли ҳадис тўпламидан бири. Абу Исо Муҳаммад Термизий ёзган. "алЖомиʼ ассақиҳ" ("Ишонарли тўплам"), "алЖомиʼ улкабир" ("Катта тўплам") номлари билан ҳам юритилади. " Сунани Термизий" Термизийнинг 20йил давомида ўзга юртларда ҳадисларни ўрганиб, йиғиб, сўнг устози ва замондоши Бухорий билан маслаҳатлашиб йиққан тўпламидир. У тартиби енг ихчамлиги, такрори енг озлиги билан ажралиб туради. Унда бошқа ҳадис китобларида учрамайдиган хусусиятлар бор. Ҳадис тўпламлари ичида ўзининг ҳадис борасида барча илмларни қамраб олиши билан ажралиб турадиган енг машҳур асар – “Сунани Термизий”дир.
Сунани Термизийнинг ушбу асари
1. Саҳиҳут термизий
2. Ал-Жами ас-саҳиҳ
3. Ал-Жомиул кабир
4. Сунан ёки Сунани Термизий
5. Ал-Жоме ёки ЖомиутТермизий деган номлари билан машур бўлган.
Унга милодий ХИХ ХХ асрларда ёзилган енг машҳур шарҳлар ва ҳошияларни қуйида зикр қиламиз:
1.“Ҳошиятун аъла Жаами’ Термизий”. Шайх Аҳмад ибн Алий ибн Лутфуллоҳ Ас-саҳоронфурий (1879в)
- “Жаизатуш шаъвазий шарҳи Жаами’ Термизий”. Шайх Бадиъуззамон ибн Масиҳуз-замон Ал-лакнавий (1986в). Бу китоб қисқа шарҳи билан бирга Сунани Термизийнинг урду тилига таржимаси ҳисобланади.
- “Алкавкобуд дуррий аъла Жаами Термизий” Шайх Муҳаммад Яҳё Кандеҳлавий (1915в). Бу китоб Шайх Рашид Аҳмад Гангуҳий роҳматуллоҳи алайҳнинг таҳқиқлари ва маълумотлари мажмуаси бўлиб ўзида Жоми Термизийнинг ҳадислари ва санаддаги рижоллар ҳақида кўп фойдаларни ва қийматли нозик тафсилотларни қамраб олган. Бу китоб нашр қилинган
- “Такмилату шарҳи Жаами термизий лишшайх Баадиуззамон” Шайх Ваҳийдуззамон ибн Масиҳуз-замон Ал-лакнавий (1919в)
- “Тақрироту аъла сунани термизий” Шайх Маҳмуд Ҳасан ибн Зулфиқор Ад-девбандий (1920в)
- “Ал-арфуш шазий аъла Жаами Термизий”, Шайх Муҳаммад Анвар Шоҳ Кашмирий (1933в). Бу асар Сунани Термизий ҳадис мажлисида шайх томонидан ёизб олинган имло шарҳларидир.
- “Туҳфатул аҳвазий бишарҳи Жаами Термизий”, Шайх Муҳаммад Абдурроҳман Ал-Муборакфурий (1934в).
- “Ат-тийбуш шазий аъла Жаами Термизий” Шайх Ишфоқур Роҳман Кандеҳлавий (1957в). Бу асар охиригача ёзиб тугатилмаган, намоз бобларининг охиригача ёзилган. Бир жилд ҳолида нашр қилинган.
- “Маъарифус Сунан шарҳу Сунани Термизий”, Шайх Муҳаммад Юсуф Баннурий (1976в). Шайхи Муҳаммад Анваршоҳ Кашмирий роҳматуллоҳи алайҳдан олган малумотлар асосида таълиф қилган. Бу шарҳ жуда ҳам манфаатли яхши шарҳлардан ҳисобланади, лекин бу шарҳ ҳам охиригача йетмаган. Шориҳ роҳматуллоҳи алайҳ “ҳаж боблари” охиригача ёзиб тугатган холос. Бу асар олти мужаллад қилиб чоп қилинган
- “Шарҳи Жаами Термизий”, Шайх Абдулқодир ибн Исмоил Алҳусний Алқодирий.
- “Итҳафут толибил аҳвазий бишарҳи Жаами Термизий”, Шайх Муҳаммад ибн Али ибн Одам Ал-асюбий Ал-валлавий (2020в). Бу шарҳ ҳам “Сунани Термизий”га ёзилган енг фойдали шарҳларидан бўлиб муаллиф роҳматуллоҳи алайҳ бу шарҳни ёзишда ғорийбул ҳадисга, ҳадис маъноларини изоҳлашга, ҳадисдан истинбот қилинадиган фиқҳий масалаларни очиқлашга, ҳадисга хос бўлган фойдаларни, нозик маъноларни зикр қилишга ва Имом Термизий роҳматуллоҳи алайҳннинг: “ “و في الباب عن فلان деган қавлларини тафсир қилишга катта еътибор қаратган.
- “Туҳфатул алмаъий шарҳи Сунани Термизий”, Шайх Муфтий Саид Аҳмад Паланфурий (2019в) Бу китоб урду тилида кенг баён қилинган асар бўлиб, муаллиф роҳматуллоҳи алайҳнинг “Дарул улум Девбанд” даги масжидда имло қилиб берган дарсларидан жамланиб китоб ҳолига келтирилган. Бу асар катта саккиз жилдлик китоб қилиб нашр қилинган.
- “Дарси Термизий” Аллома шайх Муҳаммад Тақий Усмоний. Бу асар “Карачидаги исломий илмлар маркази”даги Сунани Термизийдан қилган имло ҳолатида ўтилган дарсларининг мажмуасидир. Шайх Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг шогирдларидан бири бу мажмуани таҳқиқ қилиб, таълиқ қилиб жамлаган. Бу асар ўзида илмий нодир қимматли маълумотларни жамлайди. Ҳозирда чоп қилингани учта жилд бўлган. Агар ҳамма дарслари жам қилиниб нашр қилинса олти жилд ёки ундан кўпроқ бўлиши мумкин.
- “Тақрирут термизий” Бу асар ҳам аллома Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳнинг қаламига мансуб бўлиб, дарс ҳолатида ўтилган. Бу асарга Сунани Термизийнинг “Савдолар боби” дан бошланиб “Либос боби” гача бўлган шарҳлари киритилган, лекин бу асар ҳали ҳануз қўлёзма ҳолида сақланмоқда.
Юқорида зикр қилинган асарлар ХИХ ХХ асрларда “Сунани Термизий”га ёзилган енг машҳур шарҳ ва ҳошиялардир ҳисобланади.
Муҳаммад ибн Аҳмад ал-Беруний
орта махсус ислом билим юрти ўқитивчиси
Сабирбаев Иляс Асематдинович